Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Нарпай тумани ҳокимлиги молия бўлими Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш сектори бош мутахассиси;

— Ургут тумани ҳокимлиги молия бўлими Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш сектори бош мутахассиси.

 Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Бошқарманинг методик хизмат бўлими бошлиғи;

— Пастдарғом тумани 107-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

— Ургут тумани 86-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

— Ургут тумани 106-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

— Ургут тумани 133-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

— Қўшработ тумани 67-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

 Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Каттақўрғон тумани бўлими Таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш, ёшларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва волонтёрликни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси;

— Ургут тумани "Бешбулоқ" маҳалла фуқаролари йиғини ёшлар етакчиси.

 Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Пастдарғом тумани бўлими Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш шўъбаси методисти.

 Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Булунғур тумани филиали Ерларни аукционга чиқариш мутахассиси;

— Каттақўрғон шаҳар филиали Ер кадастри мутахассиси.

 Самарқанд вилояти Қурилиш соҳасида худудий назорат инспекцияси:
— Қурилиш-монтаж ишлари устидан назорат бўлими бошлиғи.

 Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Давлат ветеринария назорати шўъбаси бош мутахассиси;

— Ҳайвонлар соғлигини муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси;

— Пахтачи тумани бўлими Бош ҳисобчиси;

— Нарпай тумани бўлими ҳисобчиси;

— Каттақўрғон тумани бўлими умумий бўлим мутахассиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 27 майдан 5 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.


Охирги ўзгариш: 27/05/2022 16:56.   Кўрилганлиги: 363
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-mustaqil-tanlov-elon-qilindi362598

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.