Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Оила ва хотин - қизлар бошқармаси:
— Самарқанд тумани "Охалик" маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли;

— Самарқанд тумани "Хаймари боло" маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли.

Ҳужжатлар 2022 йил 26 сентябрдан 30 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

 Самарқанд вилояти Транспорт бошқармаси:
— Автомобиль ташувларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш сектори 1-тоифали инспектори;

— Автомобиль ташувларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш сектори 1-тоифали инспектори.

 Самарқанд вилоят Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошкармаси:
— Иштихон тумани шўъбаси ижтимоий-маиший хизматлар бўйича инспектор.

 Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Оқдарё тумани бўлими пахта хом ашёси, дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори.

Ҳужжатлар 2022 йил 26 сентябрдан 05 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.


Охирги ўзгариш: 27/09/2022 11:20.   Кўрилганлиги: 339
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-mustaqil-tanlov-elon-qilindi362544454

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.