Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
Самарқанд вилояти ҳокимлиги:
— Вилоят ҳокимлиги Ишлар бошқармаси етакчи мутахассиси.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш мутахассиси.
Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Бошқарма бошлиғи ўринбосари;
— Бошқарманинг Табиий фанлар методисти.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Пахтачи тумани бўлими бошлиғи ўринбосари.
Дарғом ирригация тизими бошқармаси:
— Молия хўжалик бўлими бош иқтисодчиси.
Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Бошқарманинг Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш бўлими бош мутахассиси.
Жомбой тумани ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ҳоким ўринбосари етакчи мутахассиси.
Ҳужжатлар 2022 йил 19 майдан 28 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Пастдарғом тумани "Тўрт айғир" маҳалла фуқаролари йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёдамчиси.
Ҳужжатлар 2022 йил 19 майдан 23 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.