Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилояти оила ва хотин қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Самарқанд шаҳар "Ишга марҳамат" мономаркази Статистик маълумотлар, халқаро алоқалар ва матбуот ахборот бўлими бошлиғи.

Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Бошқарма бошлиғи ўринбосари.

Самарқанд вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Иштихон тумани Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассис.

Самарқанд вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси:
— Ургут тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи.

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Пайариқ тумани мактабгача таълим бўлими мудири.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Ургут тумани "Ширвоқ ота" маҳалла фуқаролари йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёдамчиси;

— Ургут тумани "Бешбулоқ" маҳалла фуқаролари йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёдамчиси;

— Пайариқ тумани "Қирқовул" маҳалла фуқаролари йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёдамчиси.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Ургут тумани "Халқобод" маҳалла фуқаролари йиғинида ёшлар етакчиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 7 майдан 16 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.


Охирги ўзгариш: 07/05/2022 11:02.   Кўрилганлиги: 395
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-mustaqil-tanlov-elon-qilindi33665

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.