Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Самарқанд шаҳар бўлими бошлиғи.

 Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими Давлат харидлари ва шартномалари бўйича ҳисобчи;

— Жомбой тумани мактабгача таълим бўлими Товар моддий бойликлар бўйича ҳисобчи;

— Каттақўрғон тумани мактабгача таълим бўлими Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш шўъбаси мудири;

— Нуробод тумани мактабгача таълим бўлими Махсус таъмирлаш-эксплуатация хизмати бошлиғи;

— Пахтачи тумани мактабгача таълим бўлими Бош иқтисодчи гуруҳ раҳбари;

— Пахтачи тумани мактабгача таълим бўлими Ходимлар билан ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобчи.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудирининг биринчи ўринбосари - бўлим бошлиғи;

— Нуробод тумани ҳокимлиги молия бўлими Давлат мақсадли дастурлари мониторинги масалалари бўйича мудир ўринбосари - шўъба мудири;

— Пастдарғом тумани ҳокимлиги молия бўлими Бюджет даромадлари базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлари бўлими бошлиғи;

— Ургут тумани ҳокимлиги молия бўлими Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Ургут тумани ҳокимлиги молия бўлими Бюджет даромадлари базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлари бўлими бошлиғи;

— Тойлоқ тумани ҳокимлиги молия бўлими Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш инспектори.

 Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Нуробод тумани бўлими Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўйича етакчи мутахассиси.

 Самарқанд вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси:
— Оқдарё тумани бўлими бошлиғи.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бизнес кўникмаларини шакллантириш бўлими бошлиғи;

— Пахтачи тумани "Наҳрипай" маҳалла фуқаролари йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёдамчиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 24 майдан 2 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.


Охирги ўзгариш: 24/05/2022 12:32.   Кўрилганлиги: 297
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-mustaqil-tanlov-elon-qilindi32565

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.