Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Оила ва хотин - қизлар бошқармаси:
— Нуробод тумани "Оқсой" маҳалладаги хотин-қизлар фаоли;

— Самарқанд шаҳар "Азизон" маҳалладаги хотин-қизлар фаоли;

— Самарқанд шаҳар "Нурли келажак" маҳалладаги хотин-қизлар фаоли;

— Самарқанд шаҳар "Абдурахмон Жомий" маҳалладаги хотин-қизлар фаоли;

— Самарқанд шаҳари "Абу Райхон Беруний" маҳалладаги хотин-қизлар фаоли.

Ҳужжатлар 2022 йил 30 августдан 3 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

 Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Давлат муассасаларини таҳлил қилиш шўъбаси бош мутахассиси.

 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Самарқанд шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари.

 Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Булунғур тумани филиали бош мухандиси;

— Каттақўрғон шаҳар филиали ер кадастри мутахассиси;

— Оқдарё тумани филиали ер кадастри мутахассиси;

— Оқдарё тумани филиали Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси;

— Пайариқ тумани филиали ер кадастри мутахассиси;

— Пахтачи тумани филиали Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси;

— Пахтачи тумани филиали ер кадастри мутахассиси;

— Самарқанд тумани филиали ер кадастри мутахассиси;

— Самарқанд тумани филиали Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси;

— Самарқанд тумани филиали ерларни аукционга чиқариш мутахассиси;

— Ургут тумани филиали Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси;

— Ургут тумани филиали ер кадастри мутахассиси;

 Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар бўлими марказлашган молия-бухгалтерия хизмати ходимлар билан ҳисоб-китоблар бўйича бухгалтери;

— Каттақўрғон шаҳар марказлашган молия-бухгалтерия хизмати товар-моддий қимматликлар ҳисоби бўйича бухгалтер.

 Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси:
— Самарқанд тумани бўлими бош мутахассиси.

 Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Давлат ветеринария назорати шўъбаси бош мутахассиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 30 августдан 8 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.


Охирги ўзгариш: 30/08/2022 17:27.   Кўрилганлиги: 223
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-mustaqil-tanlov-elon-qilindi14587

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.