Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Кадастр агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Иштихон тумани бўлими етакчи инспектори.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Иштихон тумани бўлими пахта хомашёси, дон уруғлари ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш шуъбаси катта инспектори.

Самарқанд вилояти ҳудудий "Чорванасл" маркази:
— Умумий бўлим бош мутахассиси.

Нарпай тумани ҳокимлиги:
— Инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича бош мутахассиси.

 Қўшработ тумани ҳокимлиги:
— Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бош мутахассиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 6 сентябрдан 15 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.


Охирги ўзгариш: 08/09/2022 09:09.   Кўрилганлиги: 312
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-mustaqil-tanlov-elon-qilindi12478

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.