Самарқанд вилояти ҳокимлиги
w w w . s a m a r k a n d . u z
Маҳаллада "Ҳоким ёрдамчиси" лавозимида ишлаш учун қуйидаги малакавий талаб белгиланган:
1. Иқтисодий йўналиш бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
2. Иқтисодий соҳада камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;
3. Раҳбар аёллар ёки аввал раҳбарлик лавозимида ишлаган (лекин, бирор жиддий эътироз билан вазифасидан озод этилмаган) муносиб кадрларга устунлик берилади.
Ушбу лавозимда ишловчиларга қўйидаги қўшимча имкониятлар яартилади:
1. Узоқ ҳудуддан келиб ишловчи кадрларга яшаш ҳаражатлари тўлиқ қоплаб берилади.
2. Ойлик иш ҳақи маҳалладаги оилалар сонига қараб 4,5 млн. сўмдан 5,5 млн. сўмгача тўлаб берилади.
3. Фидойилик кўрсатган маҳалладаги ҳокимнинг ёрдамчиси “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони билан тақдирланади.
4. Номзодлар таркибида раҳбар аёллар ҳамда аввал раҳбарлик лавозимида ишлаган (лекин, бирор жиддий эътироз билан вазифасидан озод этилмаган) муносиб кадрлар бўлиши керак.
Ҳоким ёрдамчисининг вазифалари:
1. Маҳаллада мавжуд иқтисодий вазифаларни ечиш.
2. Маҳаллада тадбиркорлик субъектларини кўпроқ ташкил қилиш.
3. Маҳаллада кооперацияларни ташкил этиш.
4. Маҳаллада ишсиз бўлган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш.
5. Маҳалла ҳудудида мавжуд бўш турган бинолардан мақсадли фойдаланиш бўйича тегишли идоралар билан биргаликда зарур чора-тадбирларни белгилаш.
6. Маҳалладаги ижтимоий ҳолатни ўрганиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан зарур чораларни кўриш.
Маҳалладаги "Ҳокимнинг ёрдамчиси" лавозимида ишлаш истаги бўлганлар учун ҳужжатлар жорий йилнинг 15 ноябригача қабул қилинади.
Ҳужжатлар ушбу "mahalladahokimyordamchisi@gmail.com" электрон почта манзилига ёки телеграм орқали +99888 285 85 94 рақамига юборилади
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
-Шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
-Шахснинг объектив маълумотномаси;
-Мутахассислигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Тўғридан тўғри мурожаат қилиш учун Самарқанд вилоятидаги туман (шаҳар) ҳокимликлари Ташкилий назорат гуруҳи раҳбарларига учрашиш таклиф этилади.
Қўшимча маълумот олиш учун қўйидаги телефон рақамларга боғланишингиз мумкин:
+99855 701 11 17
+99866 230 42 75