Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоятида 11 миллион туп тут кўчати экилади

Самарқанд вилоятида 11 миллион туп тут кўчати экилади

Самарқанд вилоятида бугунги кунда 11 та пиллачилик кластерлари фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилда 54 минг 518 қути ипак қурти парваришланиб, 3 минг 108 тонна пилла хом ашёси етиштириш режалаштирилган.

Кутилаётган ҳосилдорликка эришиш учун озуқа базаси зарур. Корхоналар томонидан йилдан-йилга ялпи ҳосилни ошириб бориш режалаштирилган. 2021 йилда 472,4 гектар майдонда тутзорлар барпо этилди. Самарқандлик пиллакорлар “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида тут кўчатлари экиш ва янги тутзорлар барпо этишга муносиб улуш қўшиб келишмоқда.

Ҳар бир йирик пиллачилик кластери томонидан бириктирилган туманларда 1 миллион тупдан тут кўчатлари экилади. Далада ерларни тайёрлаш имкони туғилиши билан тут кўчатларини экиш ишлари бошлаб юборилган. Тутзорларни барпо этиш усуллари ва тут кўчатларини экишда амал қилиниши лозим бўлган агротехник тадбирлар бўйича Булунғур туманидаги агрофирмада ташкил этилган семинарда фермер хўжалиги раҳбарлари, пиллачилик кластерлари ва уларнинг касаначиларига соҳанинг етук мутахассислари томонидан тутчилик бўйича керакли кўрсатмалар берилди.


Киритилган вақти: 24/02/2022 08:28.   Кўрилганлиги: 308
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatida-11-million-tup-tut-kochati-ekiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.