Cамарқанд вилояти ҳокимлигида Президентимизнинг тегишли фармойишига кўра Самарқанд вилояти судининг раиси лавозимига тайинланган Олим Ҳайитовни жамоатчиликка таништириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси Козимжон Комилов иштирок этди.
- Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан жорий йил бошидан суд тизимини такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган муҳим ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланган эди, - деди К.Комилов. – Шунга кўра, вилоят даражасидаги фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлар бирлаштирилиб, уларнинг негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда ягона умумюрисдикция судлари ташкил этилди.
Жумладан, 2021 йил 1 январдан жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлар негизида ташкил этилган Самарқанд вилояти судига соҳада кўп йиллик тажрибага эга мутахассис раис этиб тайинланди. Ишонамизки, О.Ҳайитов бор билими ва маҳоратини ишга солиб, одил судловни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган энг ишончли ва чинакам мустақил органга айлантиришга эришишда самарқандликларнинг энг яқин кўмакчиси бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.