Айни пайтда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси ўтказилмоқда.
Унда қуйидаги масалалар муҳокама этилиши белгиланган:
- вилоят суди раиси О.Ҳайитовнинг “Вилоят судининг 2021 йилнинг I чораги давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлари тўғрисида”ги ахбороти;
- вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов, вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаевнинг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 12 мартдаги Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида 2020 йил якуни бўйича вилоятлар бюджетларининг, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан шакллантирилган маблағларнинг мақсадли ҳамда самарали сарфланишини ўрганиш натижалари тўғрисида”ги СҚ-249-IV-сонли қарори ижроси юзасидан ҳисоботи;
- вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаевнинг “Маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи;
- вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи З.Шодиеванинг “Вилоятдаги халқ таълими тизимида таълим сифатини ошириш ҳамда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг билим кўникмаларини ривожлантириш юзасидан олиб борилаётган ишлари тўғрисида”ги ҳисоботи;
- вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Иноғомовнинг “Солиқ тушумларининг ўз вақтида ундирилиши, унга оид прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи;
- бошқа масалалар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.