Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов «Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ етмиш биринчи сессиясини чақириш тўғрисида» қарор қабул қилди.
Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг етмиш биринчи сессияси 2022 йил 6 сентябрь куни соат 9:00 да чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Х.Умаровнинг 2022 йил II чорак давомида вилоят жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар, жамоат хавфсизлигини таъминловчи ва унда иштирок этувчи субъектлар билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи;
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғи М.Насруллаевнинг Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасининг 2022 йилнинг I ярим йиллигидаги фаолияти юзасидан ҳисоботи;
- Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Ф.Ражабовнинг сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек, вилоятда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи;
- Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ҳ.Тўхтаевнинг вилоятда ёшлар муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, ёшлар билан ишлаш самарадорлиги ва натижадорлигини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан ҳисоботи;
- вилоятнинг шаҳар ва туманларида маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг мақсадли параметрларини тасдиқлаш тўғрисида;
- вилоят “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида;
- Самарқанд вилоятидаги ички хўжалик йўлларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини янада жонлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузурида компенсация комиссиясини тузиш тўғрисида;
- юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тўғрисида;
- давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйишга рухсат бериш тўғрисида;
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;
- бошқа масалалар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.