Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти Кенгашининг 56-сессияси бошланди

Самарқанд вилояти Кенгашининг 56-сессияси бошланди

Айни пайтда вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси ўз ишини бошлади.

Сессия вилоят телевидениеси ҳамда вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг қуйидаги саҳифаси орқали онлайн тарзда эфирга узатилмоқда:

Сессия кун тартибига қуйидаги масала киритилган:

- вилоят суди раиси О.Ҳайитовнинг вилоят судининг 2021 йил давомида вилоятда одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлари юзасидан ахбороти;

- вилоят маъмурий суди раиси Т.Файзиевнинг вилоят маъмурий судининг 2021 йил давомида кўриб чиқилган маъмурий ишларда одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлари юзасидан ахбороти;

- вилоят прокурори Р.Машариповнинг 2021 йилнинг II ярим йиллиги давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги ҳамда вилоятда қийноққа солиш ва бошқа ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш билан боғлиқ жиноятлар содир этиши ҳолати юзасидан ҳисоботи;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6257-сонли Фармонининг ижроси бўйича маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 2021 йилда ажратилган маблағлардан фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқовнинг ҳисоботи тўғрисида;

- ижро назорати гуруҳи раҳбари З.Раҳимовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

- Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи А.Зокировнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли фармони ижроси юзасидан ҳисоботи;

- бошқа масалалар.


Киритилган вақти: 04/02/2022 15:22.   Кўрилганлиги: 369
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyati-kengashining-56-sessiyasi-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.