Бу ҳақда вилоят ҳокими Э.Турдимов 2021 йил 2 декабрда қабул қилган "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ қирқ тўққизинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги қарорида маълум қилинди.
Унга кўра, вилоят Кенгашининг қирқ тўққизинчи сессияси 2021 йил 10 декабрь куни соат 9:00 да чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари Ж.Ҳайдаровнинг вилоятда махсус иқтисодий зоналарда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ижроси, махсус иқтисодий зоналар фаолиятини такомиллаштириш, инвесторлар дуч келаётган муаммолар ва уларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи;
- Тойлоқ тумани ҳокими Б.Бобоназаровнинг Тойлоқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботи;
- Давлат хизматлари агентлиги М.Қурбоновнинг вилоятда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг ташкилий-ҳуқуқий таъминоти, моддий-техника базасини мустаҳкамалаш, жумладан фуқароларга малакали хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратилганлик ҳолати бўйича ахбороти;
- Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Х.Тўхтаевнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6260-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарорлари ижроси юзасидан ахбороти;
- бошқа масалалар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.