Бу ҳақда бугун, 18 ноябрь куни Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори қабул қилинди.
Унда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ қирқ саккизинчи сессияси 2021 йил 26 ноябрь куни соат 9:00 да чақирилиши белгиланди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
- Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш Бош вазир қабулхонаси Самарқанд вилояти раҳбари С.Пардаевнинг секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисида ахбороти;
- вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Раҳмоновнинг 2021 йил 9 ойи давомида вилоятда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи;
- Тойлоқ тумани ҳокими Б.Бобоназаровнинг Тойлоқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботи;
- вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи И.Жабборовнинг вилоятда 2021 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида амалга оширилган ишлар ва келгуси йилдаги имкониятлар тўғрисида ҳисоботи;
- вилоят ҳокимлиги ижро назорати гуруҳи раҳбари З.Раҳимовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан ҳисоботи;
- бошқа масалалар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.