Жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
Мазкур йиғилишда Президент барча вазирлик ва идора, ҳокимлик, маҳалла биноларини муқобил энергияга ўтказиш вақти келганини таъкидлаб ўтган эди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги биноси том қисмида умумий қуввати 150 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди. “Солара” МЧЖ томонидан қурилган мазкур станцияга номинал қуввати 450 Вт бўлган 334 дона монокристалли қуёш панели ва 4 та инверторлар ўрнатилди.
Станция йилига 341 минг кВт электр энергия ишлаб чиқаради ҳамда атмосферага 1,1 тонна зарарли чиқиндилар чиқишининг олдини олади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.