Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти ҳокими ёрдамчиси Москвадаги юртдошларимиз ҳолидан хабар олди

Самарқанд вилояти ҳокими ёрдамчиси Москвадаги юртдошларимиз ҳолидан хабар олди

Шу кунларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги вакиллари Россия Федерациясида бўлиб, ушбу мамлакатда меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимизнинг иш ва турмуш шароити билан танишмоқда.

Жумладан, вилоят ҳокимининг ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ёрдамчиси У.Нормуратов Россиянинг “ПИК индустри” қурилиш корхонасининг Москва вилоятида жойлашган Наро-Фоминск темирбетон конструкциялари заводида ишлаётган юртдошларимиз билан учрашиб, уларнинг иш ва яшаш шароити билан танишди. Хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимизнинг муаммолари, хоҳиш-истаклари ва таклифлари тингланди.

Ўз навбатида вилоят вакиллари “ПИК индустри” корхонаси директорининг ходимлар бўйича ўринбосари Р.Грушницкий билан учрашиб,  мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.

Келгусида корхонага ишга қабул қилиш учун ўтказиладиган танловларда юртимиздан борадиган ишчиларга қўйиладиган талабларга аниқлик киритилди.


Киритилган вақти: 24/08/2021 13:41.   Кўрилганлиги: 484
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyati-hokimi-yordamchisi-moskvadagi-yurtdoshlarimiz-holidan-xabar-oldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.