Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд туманида қурилаётган мажмуада 10 мингга яқин иш ўрни бўлади

Самарқанд туманида қурилаётган мажмуада 10 мингга яқин иш ўрни бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманида барпо этилаётган савдо, саноат ва сервис мажмуасининг қурилиш майдонида бўлди.

Унинг ҳудуди 37 гектар. Бу ерда умумий қиймати 2 триллион 79 миллиард сўмлик 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Улардан биринчиси – автомобиллар эҳтиёт қисмлари бозори яқинда ишга туширилади. 11 гектарни эгаллаган савдо дўконларида 3 мингта иш ўрни яратилади.
Айни пайтда газоблок, пенопласт, оҳак ва зичлагич ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши жадал олиб борилмоқда. Улар шу йил охирида фойдаланишга топширилади. Шунингдек, келгуси йилларда “Кўксарой автомолл” савдо ва кўнгилочар маркази, ойнага ишлов бериш, пластик ва алюмин ромлар корхонаси қуриб битказилиши режалаштирилган.
Умуман, ушбу лойиҳаларда ўн мингга яқин аҳоли доимий иш билан таъминланади.
Давлатимиз раҳбари бунинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, лойиҳаларни тезлаштириш, шу ернинг ўзида ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш, ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

Киритилган вақти: 24/08/2023 22:02.   Кўрилганлиги: 233
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-tumanida-qurilayotgan-majmuada-10-mingga-yaqin-ish-orni-boladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.