Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд тарихи ва бугуни ШҲТга аъзо давлатлар рассомлари асарларида акс этди

Самарқанд тарихи ва бугуни ШҲТга аъзо давлатлар рассомлари асарларида акс этди

Самарқанд шаҳридаги “Чорсу” галериясида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида “Ижодимизни бирлаштирган Самарқанд руҳи” номли халқаро кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кўргазмада Ўзбекистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия Федерацияси, Тожикистон ва бошқа давлатлардан келган 40 нафарга яқин рассом ўз ижод намуналарини намойиш қилди.

- Мазкур кўргазма ШҲТга аъзо давлатларнинг маҳоратли рассомларини бирлаштирди, - дейди қирғизистонлик рассом Яхшибек Жунушев. – Албатта, бу халқаро даражадаги туризм ва санъат соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда, ижодкорлар билан тажриба алмашиш ҳамда маҳоратимизни дунёга танитишда ёрдам беради. Саммит олдидан ҳар бир ижодкор Ўзбекистоннинг тарихий обида ва мажмуалари, урф-одати, яшаш тарзи акс этган тўрттадан асар ҳам яратди. Ўзбекистон деганда кўз олдимга биринчи навбатда тарихий шаҳар - Самарқанд келади. Шунинг учун ҳам асаримда Бибихоним мадрасаси ва Самарқанднинг диққатга сазовор масканларини тасвирладим.

Тадбир давомида рассомларга Туризм ва маданий мерос вазирлигининг сертификат ва совғалари топширилди.

Мазкур кўргазма 7 кун давом этади.


Киритилган вақти: 18/08/2022 17:13.   Кўрилганлиги: 344
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-tarixi-va-buguni-shhtga-azo-davlatlar-rassomlari-asarlarida-aks-etdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.