Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд - Шэньси: Иқтисодий ҳамкорлик кенгаяди

Самарқанд - Шэньси: Иқтисодий ҳамкорлик кенгаяди

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.

18 май куни Сиань шаҳрида олий даражадаги музокаралар якунлангач, Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин Қўшма баёнот имзолади ҳамда 2023-2027 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастурини қабул қилдилар.

Ушбу маросимда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Шэньси губернатори билан Шэньси ва Самарқанд вилоятининг 5 йилга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик бўйича битимни имзолади.

Самарқанд вилояти Хитойнинг Шэньси провинцияси билан биродарлашган ҳудуд мақомида иқтисодиёт, маданият, туризм, илм-фан соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Бу муносабатлар кейинги йилларда анча ривожланди. Келгуси беш йилликка мўлжалланган битим эса бу алоқаларни янги босқичда давом эттиришга асос бўлади.


Киритилган вақти: 19/05/2023 12:12.   Кўрилганлиги: 162
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-shensi-iqtisodiy-hamkorlik-kengayadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.