Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд шаҳрида туризм бекатлари ташкил этиш учун танлов эълон қилинди

Самарқанд шаҳрида туризм бекатлари ташкил этиш учун танлов эълон қилинди

Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек расадхонаси ва Амир Темур мақбараси атрофида туризм автобекатлари ташкил этиш учун танлов эълон қилинди.

Бекатлар учун алоҳида ер майдони ажратилади. Жумладан, Мирзо Улуғбек расадхонаси яқинида 350 квадрат метр, Амир Темур мақбараси атрофида 650 квадрат метр автотураргоҳ ташкил этилади.

Туристик бекатлар белгиланган тартибда мунтазам равишда ишлаши лозим.

Бекатларда қуйидаги хизматлар мавжуд бўлиши керак:

- фуқаролар ва сайёҳларнинг мобил алоқа воситаларидан фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги;

- аҳоли ва меҳмонларнинг қулайлиги учун станцияни банкоматлар билан таъминлаш;

- бепул Wi-Fi хизмати,

- ногиронлар учун шароитлар (пандус);

- бекатда кузатув камераларининг мавжудлиги;

Танловни баҳолаш мезонлари:

- ташкил этилган йўналишлар сони;

- транспортлар сони ва сифати;

- ташкил этилган маршрутларнинг нархи.

Мазкур бекатлар ва кўрсатиладиган хизматларни ташкил этиш учун Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти билан 10 йиллик битим тузилади.

Танлов 30 январгача давом этади.


Киритилган вақти: 16/01/2021 16:08.   Кўрилганлиги: 628
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-shahrida-turizm-bekatlari-tashkil-etish-uchun-tanlov-elon-qilindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.