Келгуси йил ёнғин-қутқарув спорти бўйича эркаклар ўртасидаги XVII, аёллар ўртасидаги VIII жаҳон чемпионатлари юртимизда ўтказилади.
Шу муносабат билан пойтахтимизда Халқаро ёнғин ўчирувчилар - қутқарувчилар спорти федарацияси мутсаддилари ҳамда аъзо давлатлар вакиллари иштирокида халқаро конференция ўтказилмоқда.
Бугун халқаро конференция иштирокчилари Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.
Меҳмонларни Самарқанд темирйўл вокзалида вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуруллаев кутиб олди.
Меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр мажмуаси ва бошқа бир қатор азиз қадамжоларда бўлишди.
- Ёнғин-қутқарув спорти бу шунчаки спорт эмас, бу ерда инсон ҳаёти турибди,- дейди Халқаро ёнғин ўчирувчилар-қутқарувчилар федерацияси ижрочи директори Андрей Калинин.- Конференцияда ёнғин-қутқарув спортини ривожлантириш, фавқулодда вазиятлврда қўлланиладиган техника ва технологиялар ҳамда келгуси йили Ўзбекистонда ўтказилиши кўзда тутилган жаҳон чемпионатларини ташкилий ишлари ҳамда бошқа соҳага оид масалалар муҳокама этилмоқда. Самарқандга ташрифимиз ҳам бежиз эмас, аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатини Самарқандда ўтказиш режалаштирилган. Ташриф давомида бу ердаги шароитларни ўрганиш баробарида боқий шаҳарнинг диққатга сазавор жойлари билан ҳам танишдик. Дунё нигоҳидаги шаҳар ҳақиқатан бетакрор. Ўйлайманки, мусобақаларимиз бу юртда эсда қоларли ўтади.
Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.