“Менинг юртим” телеканали “Марказий студияси” орқали айрим вазирликлар ва маҳаллий ҳокимликларнинг “Ишонч телефон”лари ишламаслиги ҳақида видео лавҳа тайёрланиб,
мазкур лавҳа 2022 йил 13 октябр куни соат 18-00 да эфирда намойиш этилган. Ушбу лавҳада фуқаро Самарқанд вилояти ҳокимлигининг “Ишонч телефони”га қунғироқ қилганлигида қурилиш фирмасига тушганлиги ҳақида сўз борган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сонли қарорининг «Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида»ги Низом асосида ишлар ташкил этилган бўлиб, ушбу Низомнинг 1-боб, 4-бандига мувофиқ Самарқанд вилоят ҳокимлигида 11-77 қисқа рақамли “Ишонч телефони” жорий этилган.
Ушбу 11-77 “Ишонч телефон” рақами фақат Самарқанд вилояти ҳудудида тармоққа уланган бўлиб, республикамизнинг бошқа ҳудудларидан кирувчи қўнғироқларни қабул қилиш имкони мавжуд эмас.
Бундан ташқари, Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлимида (66 230-42-68, 66 235-62-36 телефон рақамлари ижтимоий тармоқлардаги Самарқанд вилояти ҳокимлигининг расмий саҳифасида кўрсатиб ўтилган) телефонлар мунтазам равишда иш соати, яъни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг нормалари асосида доимий равишда иш фаолиятида.
Вилоят ҳокимлиги 11-77 “Ишонч телефон” га келиб тушган мурожаатлар оғзаки мурожаат сифатида мазкур Низомда белгиланган тартибда қайд этилиб, рўйхатга олинади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.