Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун лицензия талаб қилинмайди

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун (ЎРҚ–721-сон, 12.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга мувофиқ, айрим лицензияланадиган фаолият турлари билан рухсатнома ва хабардор қилиш орқали шуғулланишга рухсат берилганлиги муносабати билан бир қатор қонунларда лицензия талаби бекор қилинди.

Шунга кўра, Жиноят кодексига хабардор қилиш ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият билан хабарнома юбормасдан ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланиш жуда кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлганида жиноий жавобгарликка сабаб бўлишига оид жавобгарлик киритилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида ҳам мазкур ҳаракатлар учун жавобгарлик чоралари белгиланди.

“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунда фармацевтика фаолиятининг қуйидаги йўналишларига лицензия олиш талаб қилинмаслиги белгиланди:

 тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, улгуржи реализация қилиш;

 дори воситалари ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари;

 дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилиш;

 доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш.


Охирги ўзгариш: 13/10/2021 09:33.   Кўрилганлиги: 541
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/qonunchilikdagi_yangiliklar-258

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.