Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Президент: Камбағаллик қисқарса, вазият ўзгаради

Президент: Камбағаллик қисқарса, вазият ўзгаради

Самарқанд шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев юртимиз иқтисодий-ижтимоий соҳаларни ривожлантириш, халқимиз ҳаётини яхшилаш бўйича вилоятда қилинаётган ишлар, истиқболдаги режалар ҳақида таъкидлаб ўтди.
Айни пайтда сессиясида вилоятда камбағалликни қисқартириш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Давлатимиз раҳбари ҳудудда ишсизлик билан боғлиқ муаммоларга алоҳида эътибор қаратди.
– Вилоятда 174 минг аҳоли ишсиз, 220 минг аҳоли чет элга ишлаш учун кетган, – деди Президентимиз. – Аҳолини биз “маҳаллабай” тизими асосида ишлаб, тадбиркорлик, томорқачилик, чорвачиликни ривожлантириш орқали бандлигини таъминлашимиз керак. Бандлик таъминланса, даромад бўлади, камбағаллик қисқаради. Камбағаллик қисқарса, вазият ўзгаради.
Сессия давом этмоқда.

Охирги ўзгариш: 16/04/2021 18:56.   Кўрилганлиги: 476
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/prezident-kambagallik-qisqarsa-vaziyat-ozgaradi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.