Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Президент фармони билан бир гуруҳ устоз-мураббийлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди: Уларнинг орасида самарқандликлар ҳам бор

Президент фармони билан бир гуруҳ устоз-мураббийлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди: Уларнинг орасида самарқандликлар ҳам бор

Мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш,

ўқув-тарбия жараёнига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ устоз-мураббийлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Уларнинг орасида самарқандликлар ҳам бор:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Мардонова Нигора Ахатқуловна - Самарқанд имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаби тарбиячиси

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Раҳмонова Ҳусния Усмоновна - Пайариқ туманидаги «Happy Dreams House» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари

«Дўстлик» ордени билан

Рўзиева Лариса Раҳимовна - Самарқанд шаҳридаги 1-имконияти чекланган болалар учун мактаби директори

«Шуҳрат» медали билан

Сапарова Дилшода Адашевна - Тойлоқ туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси

Фузаилова Ҳулкар Эргашевна - Жомбой туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси.

Тақдирланганларни вилоят жамоатчилиги номидан табриклаймиз!


Киритилган вақти: 29/09/2022 09:32.   Кўрилганлиги: 258
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/prezident-farmoni-bilan-bir-guruh-ustoz-murabbiylar-faxriy-unvon-orden-va-medallar-bilan-taqdirlandi-ularning-orasida-samarqandliklar-ham-bor

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.