Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Президент 30 июнь куни ёшлар билан учрашади

Президент 30 июнь куни ёшлар билан учрашади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинишича, бу ҳафтада ҳам Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудларга ташрифи ва кўплаб йиғилишлар бўлиши кутилмоқда.

Бугун Туркия Республикаси Вице-президенти Фуат Октай билан учрашув, мис ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича йиғилиш бўлади.

Сешанба куни давлат активларини хусусийлаштириш жараёнлари, пайшанба куни узум етиштириш ва қайта ишлаш масалалари бўйича тақдимотлар ўтказилиши мўлжалланган.

Давлат раҳбари 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми доирасида ёшлар билан учрашади.

Ҳафта давомида республика ҳудудларига амалий ташриф ҳам режалаштирилган. Бу ҳақда қўшимча тарзда батафсил маълумот берилади.


Киритилган вақти: 28/06/2021 20:28.   Кўрилганлиги: 383
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/prezident-30-iyun-kuni-yoshlar-bilan-uchrashadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.