Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“Права”ни янгисига алмаштириш учун қайта имтиҳон топшириш керак эмас!

“Права”ни янгисига алмаштириш учун қайта имтиҳон топшириш керак эмас!

Сўнги пайтларда Давлат хизматлари марказларида узун навбатлар кузатилмоқда.

Бунинг сабаби ўрганилганда, ташриф буюрувчилар орасида ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунадагисига алмаштириш муддати жорий йилнинг 1 мартига қадар эканлиги ҳамда шундан кейин ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади, деган нотўғри маълумот тарқалганлиги билан боғлиқ эканлиги аниқланди.

Азиз ҳайдовчилар!

Бу маълумот мутлақо ўринсиз!

Аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2022 йил 31 декабрга қадар давом этади.

Қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
 2010–2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
 2013–2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;
 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси Ахборот хизмати


Киритилган вақти: 15/02/2022 19:23.   Кўрилганлиги: 347
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/pravani-yangisiga-almashtirish-uchun-qayta-imtihon-topshirish-kerak-emas

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.