Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Пахтачида ихтисослаштирилган мактаб фаолият бошлади

Пахтачида ихтисослаштирилган мактаб фаолият бошлади

Шу йил 14 апрелда қабул қилинган “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги Президент фармонига кўра, 2022/2023 ўқув йилида 

Самарқанд вилоятида иккита ихтисослаштирилган мактаб-интернат ҳамда 13 та ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш белгиланган эди.

Янги ўқув йилидан мазкур таълим муассасалари ўқувчилар учун ўз эшикларини очмоқда.
Жумладан, Пахтачи туманидаги 1-сон айрим фанларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати негизида Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Пахтачи туман ихтисослаштирилган мактаби ташкил этилди.

350 ўринли таълим муассасасида реконструкция ишлари амалга оширилиб, ўқувчилар учун қулай шароит яратилди. 20 та ўқув ҳонаси 3 та лаборатория синфлари, спорт зали ва тадбирлар ўтказиладиган зали керакли жиҳозлар ва техник воситалар билан таъминланди.

Мактабнинг очилиши маросимида Президент таълим муассасалари агентлиги директори Х.Умарова, вилоят ҳокими Э.Турдимов иштирок этиб, туман аҳли ва ўқувчиларни мазкур янги таълим даргоҳи билан табриклади. Бу ердан янги Берунийлар, Ибн синолар, Фарғоний ва Замахшарийлар етишиб чиқишига ишонч билдирди.

Янги таълим муассасаси олдига қўйилган талаблардан келиб чиқиб, мактабда ишлаш учун 32 нафар ходим уч босқичли танлов асосида ишга қабул қилинган. Уларнинг 8 нафари олий тоифали бўлса, 10 нафари биринчи тоифали. Инглиз тилидан дарс берувчи ўқитувчиларга мазкур тилни билим даражаси бўйича сертификатлар мавжуд.

Мактабнинг илк ўқувчилари – 348 нафар ўғил-қиз ҳам белгиланган синовлардан муваффақиятли ўтиб, муассасада таҳсилни бошлади.


Киритилган вақти: 05/09/2022 14:41.   Кўрилганлиги: 445
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/paxtachida-ixtisoslashtirilgan-maktab-faoliyat-boshladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.