Самарқанд вилоятидан ёш ва иқтидорли педагог Солиев Мухаммадхон Ўзбекистонда биринчи бўлиб дунёнинг энг нуфузли дипломларидан бирини қўлга киритди
DELTA (ёки Diploma in Teaching English to Speakers of Other Languages) - бу QS рейтинги бўйича дунёнининг энг нуфузли 5 та олий таълим муассассаларидан бири Кемриж Университети томонидан профессионал хорижий тил ўқитувчилари дипломи бўлиб, мазкур диплом Буюк Британия таълим тизими бойича магистратура даражасига тенг ва дунёнинг 25,000 зиёд ташкилотлари томонидан эътироф этилган Kembrij Essessment (Cambridge Assessment) томонидан йилида икки марта ташкил этилади. Ушбу дипломни олиш учун тахминан 2-3 йил вақт талаб этилади, бунинг учун талабгор 3 босқичдан иборат мураккаб баҳолаш тизими ва диссертация ёқлаши керак бўлади.
Дипломни расмий топшириш жараёнида қатнашган Vendi Gilepsi илмий-тадқиқот маркази директори Марк Баллам таъкидлаганидек: « DELTA ҳозирги кунда мураккаблиги бўйича дунёдаги энг қийин ва бир вақтнинг ўзида энг нуфузли диплом ҳисобланади. Мазкур дипломга тайёргарлик кўрадиган ва охирги босқичига етган кам сонли номзодларгина юқори натижаларга эришиши мумкин. Мазкур диплом эгалари асосан китоб муаллифлари ва жаҳон тан олган экспертлар эканлигини ҳисобласак, Ўзбекистонликарнинг уларнинг сафига қўшилишини қувонарли ҳол сифатида кўрамиз.»
Шуни таъкидлаб ўтишимиз керак мутахассис, 2021 йил 14 июндан бошлаб Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Самрқанд вилоят ҳудудий вакиллиги раҳбари сифатида фаолият юритиб, вилоятдаги барча ўқитувчилар учун бепул маҳорат дарслари, семинар ва мастерклассларни ўзи ва бошқа халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ташкил этаяпти. Педагогик фаолиятини эса Самарқанд шаҳридаги Innovative Centre нодавлат таълим муассассасида олиб боради. Шу пайтгача 2 мингдан зиёд шогирдларни етиштирган.
Мазкур жуда ҳам нуфузли дипломни қўлга киритишимда ҳозирги кунда мамлакатимизда хорижий тилларни ўрганиш ва ўргатишга берилаятган давлатимизнинг юксак эътибори, ўқитувчи-педагоглар ўртасида ҳақиқий рақобат муҳитининг мавжудлиги катта роль ўйнади. Айниқса Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Ўзбекситонлик ўқитувчилар ҳали хабардор бўлмаган энг нуфузли ташкилотларнинг ўқитиш ва баҳолаш тизимларини олиб киргани ўйлайманки ҳар бир хорижий тил ўқитувчисига катта стимул бағишлайди."
Эслатиб ўтишимиз айнан Мухаммадхон Солиевнинг шогирдлари Парвизжон Субхонқулов ва Тимурбек Жалиловлар хорижий тил имтиҳонлари бўйича Ўзбекситон тарихида энг юқори C2 натижани қўлга киритган эдилар.
Сухроб Муродов
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни
ўрганишни оммалаштириш агентлиги Самарқанд вилоят вакиллиги лойиҳалар менежери.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.