Бугун, 2 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон-Франция бизнес форуми бўлиб ўтди.
Мазкур форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон иштирок этди.
Форум аввалида сўз олар экан, Эммануэль Макрон давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсатини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
“Ҳурматли Президент, мен очиқ гапирмоқчиман. 7 йилдан буён Сиз минтақани барқарорлаштириш, иқтисодиётни ривожлантириш йўлида очиқ сиёсат олиб бораяпсиз. Биз бу сиёсатингизни қўллаб-қувватлаймиз ва уни амалга оширишда Сизга ёрдам бермоқчимиз.
Биз 2021 йилда Иқтисодий йўл харитасини имзолаган эдик. Бугунги музокараларда эса Сиз билан стратегик ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олдик”, — деди Франция президенти ўз нутқида.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.