Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

"Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой" темир йўли қурилиши бўйича уч томонлама битим имзоланди

"Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой" темир йўли қурилиши бўйича уч томонлама битим имзоланди

Самарқандда Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари ўртасида "Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой" темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Мазкур ҳужжат билан Қирғизистон ҳудудидаги темир йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича барча ишларни 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида якунлаш белгиланган. Шунингдек, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишда томонларнинг иштироки, молиялаштириш ва харажатларни тақсимлашига аниқлик киритилган.

Лойиҳа Хитойдан Ўзбекистон орқали Европага ва жанубий йўллар билан Форс кўрфази давлатларига ташувларни ҳамда савдо географиясини кенгайтириш учун асос бўлиб хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, темир йўл қурилиши бутун Марказий Осиё минтақасининг транспорт ва транзит салоҳиятини оширади.

Магистрал Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонни Каспий денгизи портлари ва ундан кейин Европа билан, келажакда эса Трансафғон темир йўли орқали Покистон портлари билан боғлаши мумкин.


Киритилган вақти: 15/09/2022 12:58.   Кўрилганлиги: 379
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/ozbekiston-qirgiziston-xitoy-temir-yoli-qurilishi-boyicha-uch-tomonlama-bitim-imzolandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.