Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Оқсойда дор (канат) йўли барпо этилади

Оқсойда дор (канат) йўли барпо этилади

Нуробод туманининг Оқсой маҳалласи ҳудудида, тоғлар бағрида замонавий дам олиш маскани лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Глобал инвестиция форумидаги кўргазмада мазкур лойиҳанинг тақдимоти ўтказилди.

- Бу лойиҳани амалга ошириш учун қарийб 18 минг евро маблағ сарфланади, - дейди лойиҳа раҳбари Алишер Назаров. – Қурилиш ишлари шу йилнинг биринчи чорагида бошланган бўлиб, 2024 йил 4-чорагида якунланиши режалаштирилган.

Самарқандда ишлаб чиқарилаётган кўчма автооромгоҳ ҳам кўргазмадан жой олган.

- Бу тиркамани енгил автомобиллар ҳам торта олади, - дейди тадбиркор Манучеҳр Аҳмедов. – Оғирлиги 500 килограм бўлган бу автооромгоҳ икки хилда ишлаб чиқарилмоқда. Ичида барча шароитлари бор: совитиш ва иситиш қурилмалари, мебель, музлатгич, ошхона жиҳозлари, газ баллон ва плита, электр чироқлари, аккумулятор ёки қуёш панеллари ўрнатилган.

Кўргазмада “Ўзбекистон вертолётлари” масъулияти чекланган жамиятининг тақдимотлари ҳам кўпчиликнинг эътиборини тортди.


Киритилган вақти: 20/10/2023 12:00.   Кўрилганлиги: 172
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/oqsoyda-dor-kanat-yoli-barpo-etiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.