Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ўқитувчиларга вақтинчалик тўхтатилган устамалар 1 январдан тўланади

Ўқитувчиларга вақтинчалик тўхтатилган устамалар 1 январдан тўланади

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларни мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 

2020 йил 16 апрелдаги 232-сон билан ва 2020 йил 21 сентябрдаги қарорларига асосан бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга 1 январга қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб турилган эди.

Бугунги кунда айрим ҳудудларда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланиши лозим бўлган устамалар ҳисобланмаётганлиги юзасидан норозиликлар юзага келмоқда. 2021 йилнинг 1 январдан бошлаб мазкур устамаларни тўланмаслиги юзасидан ҳеч қандай кўрсатмалар берилмаганлигини маълум қиламиз.

Вақтинчалик тўхтатилган устамалар Ишчи гуруҳларининг 2020 йил 1 июлга қадар қабул қилган қарори ва директорнинг буйруғи асосида 2021 йил 1 январдан бошлаб ўрнатилган тартибда тўлаб берилади.

Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига педагог ходимларнинг ойлик иш ҳақига устамалар тўланишини 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилишини, устамаларни тўлашда сусткашликка йўл қўяётган тегишли масъулларга нисбатан интизомий чора кўришни қатъий назоратга олишни сўрайди.


Киритилган вақти: 21/01/2021 12:36.   Кўрилганлиги: 561
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/oqituvchilarga-vaqtinchalik-toxtatilgan-ustamalar-1-yanvardan-tolanadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.