Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Нурободлик раисларнинг 38 фоизи транспорт хизматидан норози

Нурободлик раисларнинг 38 фоизи транспорт хизматидан норози

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали билан ҳамкорликда вилоятдаги

1105 маҳалла фуқаро йиғини раислари ўртасида ижтимоий сўров ўтказилди. Унда раислар етти саволга жавоб беришди. Натижалардан келиб чиқиб, соҳалар кесимида кўрсатилаётган хизматдан қониқиш даражаси ҳисоблаб чиқилди.

«Кўрсатилаётган транспорт хизмати Сизни қониқтирадими?» деган саволга раисларнинг 74,6 фоизи (824 нафари) қониқтиришини билдириб, жавоб берган.

Ижтимоий сўровнома натижалари ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганида нурободлик раисларнинг 38 фоизи, пайариқлик раисларнинг 35 фоизи ҳамда Самарқанд шаҳридаги маҳалла раисларининг 29 фоизи бугунги кунда соҳа вакилларининг хизматидан норозилигини билдирган.


Киритилган вақти: 29/06/2021 14:17.   Кўрилганлиги: 597
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/nurobodlik-raislarning-38-foizi-transport-xizmatidan-norozi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.