Нуробод туманидаги “Маданият” уйида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Низомга асосан, “Бир нуроний - ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда 12 та маҳалладан нуронийлар иштирок этиб, ўзлари истиқомат қилаётган маҳаллаларда тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшларнинг муаммоларини бевосита ҳал этиш борасидаги ишларини тарғиб қилишди.
Уч шартдан иборат танловда “Аработа” маҳалласи фаоли Солижон Худоёров 1-ўринни эгаллади. 2-ўринни “Халқобод” маҳалласи нуронийси Парда Эсанов ва 3-ўринни “Амир Темур” маҳалласи нуронийси Ислом Бекмуродовларга насиб этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.