Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Нурободда “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни” муносабати билан профилактик тадбир ўтказилди

Нурободда “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни” муносабати билан профилактик тадбир ўтказилди

Куз-қиш мавсумининг муваффақиятли ўтказилиши фақат хонадонлар, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, барча иш жойларининг иссиқ бўлишидан ташқари

хатарсиз ўтказилиши ҳам демакдир. Бу мавсумда ёнғин хавфсизлигини сақлаш айниқса, муҳим аҳамиятга эга.

Бугун Нуробод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан аҳолини куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланиш ва содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш борасида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни” муносабати билан профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими, фуқаро муҳофазаси бошлиғи Ф.Заиров ва мутасаддилар иштирок этишди.

“Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни” давомида муассаса, корхона ва хонадонларда ёнғин хавфсизлиги талабларининг бажарилиши ўрганилиб, камчиликлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.


Охирги ўзгариш: 28/10/2021 09:01.   Кўрилганлиги: 322
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/nurobodda-favqulodda-vaziyatlarning-oldini-olish-va-yonginlar-profilaktikasi-kuni-munosabati-bilan-profilaktik-tadbir-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.