Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

НУРАФШОНДАН САМАРҚАНДГА ҚОРАБАЙИР ОТЛАРИ КАРВОНИ ЙЎЛГА ЧИҚМОҚДА

НУРАФШОНДАН САМАРҚАНДГА ҚОРАБАЙИР ОТЛАРИ КАРВОНИ ЙЎЛГА ЧИҚМОҚДА

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Қорабайир отлар марафони”  ташкил этилмоқда. 

Марафонда юртимизнинг машҳур чавандозлари Капитал, Юлдуз, Карол, Лимон, Мираж, Наврўз, Оқсарой, Олмос, Садаф, Сангар, Тўриқ, Қалдирғоч, Мамлюк, Сапсан, Истанбул, Комиссар, Барон, Граф, Бургут, Тўфон лақабли тулпорлари билан Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридан рўйи замин сайқали Самарқандгача йўл босиб ўтишади.

 Старт бугун Нурафшон шаҳридаги янги “Смарт сити” ҳудудида. Чавандозлар 330 километр масофани босиб ўтиб, 7 декабрь куни Самарқанд шаҳри, Регистон майдонига кириб боришади.


Киритилган вақти: 02/12/2022 09:42.   Кўрилганлиги: 657
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/nurafshondan-samarqandga-qorabayir-otlari-karvoni-yolga-chiqmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.