Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Нукусда Ургут бозори

Нукусда Ургут бозори

Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб самарқандлик тадбиркорлар Нукус туманини ривожлаштириш,

аҳоли бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш шароитларини янада яхшиланишига кўмаклашиш, туман иқтисодиётининг барқарор ривожланишида ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида қатор йирик лойиҳаларни амалга оширишмоқда. Бунга мисол қилиб, бугун расман фаолиятини бошлаган 52 миллиард сўмлик лойиҳа асосида барпо этилган йирик савдо мажмуасини ўз ичига олган “Деҳқон бозори”ни келтиришимиз мумкин. Нукусликлар томонидан Ургут бозори деб айтилаётган мазкур жаҳон бозорида 115 та дўкон ва 500 та савдо растаси ташкил этилди. Бунинг натижасида 1000 га яқин нукусликларнинг бандлиги таъминланди. Бозор ҳудудида барпо этилган "Ургут ҳостел" эса тадбиркор ва савдогарлар томонидан жуда қулай деб эътироф этилмоқда.

Туман раҳбарлари томонидан марказда доимий, яъни ҳар куни ишловчи бозорнинг йўқлиги йиллар давомида маҳаллий аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлиги билдирилган эди. Бугундан бошлаб бу эътирозларга ўрин қолмади. Энди нукусликларнинг ҳар куни ишловчи ва барча қулайликларга эга ўз бозорлари бор.


Киритилган вақти: 16/10/2022 21:36.   Кўрилганлиги: 364
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/nukusda-urgut-bozori

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.