Юртимизда умрини эзгуликка бағишлаган, фидойи меҳнати билан Ватан равнақига ҳисса қўшаётган матонат соҳибалари кўп.
Уларнинг хизматлари, ҳиммати, фидойилиги, ўз ишига садоқати ва жасорати таҳсинга лойиқ. "Milliy" телеканали ана шундай шижоатли аёлларга эҳтиром кўрсатган ҳолда бир неча йиллардан буён "Ўзбегим аёли" Миллий мукофоти тақдимотини ўтказиб келмоқда.
Бу йили ҳам мазкур мукофотга турли ҳудудлардан 100 нафардан ортиқ номзодлар тавсия этилган бўлиб, уларни саралашда даъвогар аёлларнинг жамиятдаги роли, иш фаолиятидаги жасорати, мураккаб кечган пандемия шароитидаги хизматлари алоҳида эътиборга олинди. Улардан фаолияти энг яхши деб топилганлари "Ўзбегим аёли" Миллий мукофотига муносиб кўрилди.
Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар кардиохирургияси бўлими мудири Нисо Турдиева ҳам мукофотга муносиб деб топилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.