Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Нега қурилиш назорат инспекцияси қурилиши тугалланмаган турар-жойларга ижобий хулоса берди?

Нега қурилиш назорат инспекцияси қурилиши тугалланмаган турар-жойларга ижобий хулоса берди?

Вилоят ҳокимлиги ҳамда уй-жой фонди инспекцияси томонидан тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилиши якунланганлиги боис,  фойдаланишга қабул қилишни сўраб электрон тарзда юборилган аризалар ҳолати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида Самарқанд вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан Нарпай тумани Ислом Шоир маҳалласида қурилган 5 қаватли ҳамда Самарқанд шаҳри Фирдавсий кўчасида қурилган 5 қаватли мансардали турар-жой биноларига қонунга, талаб ҳамда нормаларга зид равишда ижобий хулоса берилганлиги аниқланди.

Бугун вилоят ҳокимлигида вилоят сектор раҳбарлари ҳамда қурилиш соҳаси мутасаддилари иштирокида ушбу масала атрофлича муҳокама этилди.

Муҳокамада таъкидланганидек, пудратчи “Inter Group Narpay” МЧЖ томонидан Нарпай туманида янги қурилган кўп квартирали уйнинг қурилиши ҳали якунланмаган. Бинонинг ташқи ва ички деворларини пардозлаш, эшик ва дераза ромларига ойналарини ўрнатиш, ҳудудни ободонлаштириш ишлари бажарилмаган. Санузелларга керамик плиткалар териш, сантехника, электр, газ, иситиш тизимларининг жиҳозларини ўрнатиш, пол ишлари, зинапояларга переллалар ўрнатиш бажарилмаган. Оқова сув хандагини қуриш ишлари ҳам якунланмаган, болалар майдончаси қурилмаган. Шунингдек, пудратчи “Sherzod Building System” МЧЖ томонидан Самарқанд шаҳрида шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмасдан, тегишли ташкилотларнинг кўрсатмалари бажарилмаган ҳолда ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда 5 қаватли мансардали турар-жой биноси қурилган.

Муҳокамада иштирок этган соҳа мутасаддиларининг фикрича иккала объект ҳам Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан қонунга зид тарзда фойдаланишга қабул қилинган, яъни ушбу объектларга ижобий хулоса берилган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси раҳбари ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, 2 нафар ходим эгаллаб турган вазифасидан озод этилганлигини ва бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслик чораларини кўришлигини маълум қилди.

Ўз навбатида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов мазкур ҳолатни етарлича назорат қилмаганлиги учун Нарпай тумани ҳокимининг қурилиш соҳасига масъул ўринбосарини эгаллаб турган вазифасидан озод этиш таклифини илгари сурди.

Муҳокама якунида масала вилоят прокуратураси томонидан назоратга олиниб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши билдирилди.


Охирги ўзгариш: 02/08/2022 14:36.   Кўрилганлиги: 653
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/nega

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.