Бугун вилоят аҳли учун Самарқанд шаҳрида вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабулга 650 нафардан ортиқ фуқаролар ташриф буюриб, ўз таклиф ва мулоҳазалари, мурожаатларини вилоят сектор раҳбарлари, вилоятдаги 89 та бошқарма, корхона ва ташкилотларнинг мутасаддилари ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига билдиришди.
Бу галги оммавий қабулга Самарқанд шаҳри, Пастдарғом, Пайариқ ва Самарқанд туманидан келган фуқаролар кўпчиликни ташкил этди. Фуқаролар томонидан асосан кредит ажратиш, алимент тўловини ундириш, коммунал соҳалардаги муаммоларни бартараф этиш ва моддий ёрдам ажратиш борасида кўпроқ мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат рўйхатга олиниб, унда кўтарилган масалалар масъул ижрочилар иштирокида атрофлича муҳокама этилди. Ижро ҳолати 15 кундан сўнг вилоят ҳокимлигида кўриб чиқилиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.