Фуқаролардан келиб тушган шикоятлар, мурожаатлар таҳлили маълум бир соҳа ёки ҳудудда энг муаммоли масалаларни аниқлашга имкон беради.
Бу мурожаатларнинг ижроси эса раҳбар фаолият даражасини аниқлаш, баҳо беришга имкон яратади. Шунинг учун ҳам мурожаатлар билан ишлаш тизими доимий равишда вилоят ҳокимининг диққат-эътиборида.
Бугун вилоят ҳокимлигида ўтказилган муҳокама ҳам айнан шу масалага, фуқаролар мурожаатларининг ижро ҳолатига бағишланди. Видео-селектор шаклида ўтказилган муҳокамада шаҳар ва туманлар ҳокимлари, бошқармалар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этди.
Маълумотларга кўра, жорий йил бошидан буён вилоят ҳокимлигида ҳокимнинг телеграм мессенжерига, ўтказилган сайёр қабуллар, тадбиркорлар ва ёшлар билан учрашувлар, виртуал қабулхона ва ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар 29 мингтани ташкил этмоқда. Улардан 4,6 фози банк соҳасига, 3,2 фоизи электр энергияси таъминоти, 2,8 фоизи маҳалла муаммолари билан боғлиқ. Бугунги кунда мурожаатларнинг 648 тасининг ижросида кечикиш кузатилмоқда. Муҳокамада ҳар бир мурожаат тақдири белгиланган масъуллардан сўралди.
Аввал хабар қилинганидек, вилоят ҳокимлигида ой бошида фуқароларнинг мурожаатларини ижро этишнинг марказлаштирилган электрон тизими ишга туширилган эди. Платформанинг жорий этилиши кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланишига имкон бермоқда, бироқ, натижалар ҳали ҳам масъуллар томонидан бажарилиши зарур бўлган ишлар мавжудлигини кўрсатмоқда.
- Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, умуман, аҳоли билан ишлаш давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятидаги асосий вазифа бўлиши керак, - деди вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов. – Ушбу жараённинг қандай ташкил этилганлиги эса фуқароларнинг давлат органлари ва ташкилотлари бўлган муносабатида ҳам кўринади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.