Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Мукофотланган самарқандлик ИИБ ходимлари

Мукофотланган самарқандлик ИИБ ходимлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони кўра, мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати,

юртимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, шарафли бурчини бажаришда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ўттиз йиллиги муносабати билан бир гуруҳ соҳа ходимлари мукофотланди.

Улар орасида самарқандликлар ҳам бор:

«Жасорат» медали билан

Қодиров Ахмад Жуманович - Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони отряд командири

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Алкаров Элдор Махмудович -Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи

Бариев Замир Серверович -Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси кинология хизмати кичик инспектор-кинологи


Охирги ўзгариш: 25/10/2021 14:37.   Кўрилганлиги: 450
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/mukofotlangan-samarqandlik-iib-xodimlari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.