Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан меҳнат миграциясига чиқиб кетган самарқандликлар ва уларнинг оила аъзоларига яқиндан кўмаклашишни ташкил этиш мақсадида
бугундан бошлаб http://samxalqnazorati.uz интерактив тизимида “Меҳнат миграцияси” бўлими ташкил этилди.
Ушбу бўлим орқали меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларимиз ёки уларнинг оила аъзолари ўз муаммоларини билдирган ҳолда, муаммоларига ечим топишлари мумкин. Бунинг учун мурожаатчилар платформанинг “Меҳнат миграцияси” бўлимида муаммони батафсил баён этишлари, айни пайтда меҳнат қилаётган ва доимий яшаш манзилларини ҳамда мамлакатимизда (ёки чет давлатда) улар билан боғланиш учун телефон рақамларини хатосиз қайд этишлари зарур.
Тизимда қайд этилган барча қонуний талаблар, масала ва муаммоларга вилоят ҳокимлиги назорати остида тезкор ечим қилиниши чоралари кўрилади.
Фурсатдан фойдаланиб барчангизни кириб келаётган Янги 2023 йил билан муборакбод этаман!
Э.Турдимов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.