Самарқандда 25 октябрдан 1 ноябрга қадар вилоят ҳарбий-маъмурий сектори ташаббуси билан “Меҳнат, ҳарбий ватанпарварлик йиғини” лойиҳаси ўтказилди.
Лойиҳа доирасида “Ёшлар дафтари”га киритилган, турли тадбирларда ғолибликни қўлга киритган ҳамда кам таъминланган 80 нафар оила фарзандлари кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида маънавий-маърифий, жанговар мутахассисликлар бўйича тайёргарлик машғулотлари, маданий тадбирлар, тадбиркорлар билан учрашувлар ва спорт мусобақаларида қатнашишди.
Мазкур лойиҳанинг ёпилишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокимлиги, Марказий ҳарбий округ ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси мутасаддилари иштирок этиб, ёшларнинг келгуси ишларига омад тилади.
Тадбирда лойиҳа доирасида ўтказилган танлов ва мусобақаларда фаол иштирок этган ёшлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.