Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТОНАТ

МАТОНАТ

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси киноматография агентлиги ҳамда ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси бедарак йўқолган, 

аммо ўз ватанини ва халқини сотмаган барча жангчиларга бағишланган ҳужжатли фильмни тақдим этади.

Фильм мавзуси:
Фашистлар томонидан ваҳшиёна қатл қилинган 101 ўзбек аскари ҳақидаги маълумотлар илк бор нидерландиялик маҳбус Хенк ван Монкнинг хотиралари туфайли бугун жаҳонга машҳур бўлиб кетди. Кейинчалик бу воқеани бошқа гувоҳлар ҳам ҳикоя қилишган, аммо афсуски, уларнинг кўпчилиги ҳаётдан кўз юмишган. Амерсфорт шаҳрида яшовчи журналист Ремко Рейдинг таҳририятда ишлаб юрганида, ушбу концлагер ҳақида материал тайёрлаш бўйича топшириқ олади. Кичкина бир шаҳарчада ана шундай разолатга қўл урилгани уни қаттиқ таъсирлантиради. Унинг ўзи бу воқеани тадқиқ этишга киришади.
Бу ҳарбийлар қабристонида россиялик жангчиларнинг Германиядан олиб келинган жасад қолдиқлари ҳам қайта дафн қилинган. Ремко Рейдинг у ердаги бир қатор жасад қолдиқларининг шахсини аниқлаган ҳамда уларнинг Россиядаги яқинларига хабар қилган. Унинг ташаббуси билан “Совет майдонининг шарафи” жамғармаси ташкил қилинган. Унинг ўзи ҳозир ушбу муассасанинг раҳбари саналади. Ушбу воқеа матбуотда маълум қилингач, катта шов-шувга сабаб бўлди. Ҳозирда ҳар йили 9 апрель – оммавий қирғин куни одамлар бу ерга марҳумларни хотирлаш учун келадилар, ўзбек аскарларининг матонати, маънавий жасорати олдида бош эгадилар.

Охирги ўзгариш: 10/05/2021 09:01.   Кўрилганлиги: 648
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/matonat

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.