
Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тантанали маросимга самарқандлик журналист ва блогерлар, матбуот котиблари ва матбаачилар, соҳа фахрийлари таклиф этилди.
Дастлаб журналистлар шаҳардаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида улуғ аллома ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.
Вилоят мусиқали драма театрида “Маҳмудхўжа Беҳбудий” спектакли намойиш этилди.
Шундан сўнг ўтказилган тантанали маросимда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев тадбир иштирокчиларини касб байрами билан табриклаб, улар меҳнатини эътироф этди.
– Сизлар фақат хабар ва янгиликларни етказувчи эмас, балки юртимиздаги воқеа-ҳодисаларни халққа, халқнинг дардини эса давлатга етказувчи ҳалоллик, холислик ва жасорат тимсолисиз, – деди А.Бобоев.
Маросимда бир гуруҳ журналист, ахборот хизматлари ходимлари, матбаачилар вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси, шунингдек, “Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолибларига диплом ва совғалар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.