Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг ҳукмига асосан фуқаро
К.Б.нинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳисобидан собиқ турмуш ўртоғи Г.Я.га уларнинг икки нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун алимент пуллари тўланиши белгиланган.
К.Б. 2017 йил март ойидан 2019 йилнинг ноябрь ойига қадар жами 21 миллион 747 минг сўм миқдорида ҳисобланган алимент пулларини қасддан тўламасдан келган. Оқибатда алимент тўламаган ушбу фуқарога Самарқанд шаҳар Маъмурий судининг 2019 йил 22 ноябрдаги ҳукмига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Бундан ўзига ижобий хулоса чиқармаган К.Б. 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2020 йилнинг август ойига қадар икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳисобланган 8 миллион 448 минг сўм миқдоридаги алимент пулларини ҳам тўлашдан бўйин товлайди. Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси хабар беришича, айни ҳолат бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан ундирувчи фойдасига 8 миллион 448 минг сўм алимент пуллари тўлиқ ундириб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.