Тартиб ва тамойилларни билмаслик сабаб фуқароларимизнинг идорама-идора сарсон бўлишию, у-бу ташкилотларнинг фаолиятидан норози бўлиши каби ҳолатларга кўплаб гувоҳ бўлаяпмиз.
Қабул ва учрашувларда эса кредит олишда банк томонидан сансоларликка йўл қўйилаётганлиги каби эътирозли фикр-мулоҳазалар кўплаб билдирилади. Ёшлар билан учрашувларда эса мурожаатларнинг асосий қисмини банк ва кредит билан боғлиқ муаммолар ташкил этади.
Жисмоний ва юридик шахслар оилавий тадбиркорлигини ривожлантириши учун кредит ажратиш масаласида тижорат банкларига бориб, кредит учун ҳужжат топшириб, кредит чиқиши учун у-бу шахсга "илтимос қилиш"ларига мутлақо ҳожат йўқ!
Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сон Қарорида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилиниши белгиланган. Шу мақсадда oilakredit.uz электрон платформаси ишга туширилган.
Жисмоний ва юридик шахслар http://oilakredit.uz/ - оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали ўз аризаларини онлайн рўйхатдан ўтказиб, навбатга қўйишлари мумкин. Автоматик шаклланадиган онлайн рўйхат эса қонун доирасида инсон омилисиз, кетма-кетликда кредит ажратилишини таъминлайди.
Қуйидаги видеолавҳалар орқали Сиз жисмоний ва юридик шахслар учун электрон платформа орқали онлайн ариза юбориш ва кредит расмийлаштириш тартиби ҳамда кредит мониторинги бўйича сайтнинг функциялари ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин:
Жисмоний шахслар учун:
https://t.me/e_turdimov/8398
Юридик шахслар учун:
https://t.me/e_turdimov/8399
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.